Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат фуқароларнинг газ таъминоти билан боғлиқ муаммоларини хал этди.
янв.21
Депутат Ички Ишлар ходимларига Маънавият соатида "Қатағон қурбонлари-миллат фидоилари" мавзусида дарс ўтди.
янв.21
Депутат фуқаролар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилишга кўмаклашди.
янв.21
Депутат ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларини ўз назоратига олди.
янв.21
Депутатлар ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларини ўзи назоратига олишди.
янв.21
Депутат сайловчиларнинг муаммоларини ўрганди.
янв.21
Депутат сайловчилар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Депутат халқнинг ишончли вакили хисобланади.
янв.21
Депутат томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ўтказилди.
янв.21
Депутат тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Депутат Фаолияти.

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон ўз сайлов округида иккинчи чорак давомида ўз фаолияти доирасида бажарилган ишлар, аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида батафсил ахборот тақдим этди.

Депутат Ғайбуллаев Шавкатжон 2025-йилнинг 2-чорагида сайлов округида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берар экан, бу даврда маҳаллаларда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган қатор ишлар бажарилганини таъкидлади. Жумладан, “Обод маҳалла” дастури доирасида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишлари, аҳолини тоза ичимлик суви, электр энергияси билан таъминлашдаги ижобий силжишлар, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларидаги шароитларни яхшилаш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, дорихоналар тармоғи ва дорилар билан таъминотни яхшилаш, аёллар ва ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни кучайтириш бўйича ҳам таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Депутат бу масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб борилишини, туман даражасида ҳал этилмаган муаммолар бўйича депутатлик сўровлари киритилишини ва жойлардаги фаоллар билан биргаликда мунтазам мулоқот давом эттирилишини билдирди.

Slide 1 of 2