Жорий йилнинг 1-август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Г.Олимова ҳамда Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши котибият мудири Д.Анорқулова ва 10-Бешбулоқ сайлов округи депутати М.Усмоновалар Бешбулоқ маҳалласида "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда аҳоли муаммолари ўрганилди. Ўрганиш давомида қурилиш, аҳоли томорқалари, чиқиндилар ва дори-дармон билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Ушбу мурожаатлари юзасидан туман ташкилотларига муаммоларнинг ечимини топиш бўйича депутатлик сўровлари юборилди.