Халқ депуталари Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Ж.Комилов, Гулистон туман Кенгаши депутати Б.Сангилова ва маҳалла раиси Б.Холбоев Иноқлик маҳалласидаги улуғ ёшдаги онахон Ёдгора Сориева хонадонида бўлиб, онахонни фарзандлари билан томорқасида асаларичилик, чорвачилик ва экин майдонидан унумли фойдаланиб иссиқхона ташкил этишганини кўришди. Депутатлар Ёдгора онанинг дуосини олишиб, Улардан маҳалла тарихи ва томорқадан унумли фойдаланиш сирлари хақида маълумотлар олишиб сухбатлашди. Уларнинг бир йилда томрқадан уч марта ҳосил олишлари ҳамда фарзандларини меҳнатда чиниқтирганини кўришиб бу оилани барчага намуна қилишлигини билдиришди.