Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2024-йил 31-январдаги “Маҳаллий Кенгашлар депутатлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги 22-сонли қарорига мувофиқ, туман Кенгаши депутатларининг 1-чорак якуни бўйича иш фаолияти кўрсаткичлари баҳоланди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг 1-чорак якуни бўйича энг юқори балл тўплаган жумладан; 19-Бахмал сайлов округи депутати Элтаев Аброр Қўлдошевич 150 балл, 7-Аҳиллик сайлов округи депутати Наржигитова Баҳринисо Эгамкуловна 145-балл, 9-Фитрат сайлов округи депутати Ўтаганов Юсуф Тагаевич 129 балл тўплаб, барчага намуна бўлиб, Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳамда партияларнинг “Ташаккурнома” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.