Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши котибияти мудири Ж.Ҳамроев ҳамда вилоят Кенгаши депутати Б.Жалолов Конимех тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати юзасидан амалий ўрганишлар олиб бордилар.
✅Ташриф давомида даволаш-профилактика муассасаларида беморларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражаси, дори-дармон таъминоти, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда тиббиёт ходимларининг меҳнат шароитлари атрофлича кўриб чиқилди.
🔹Шунингдек, фуқаролар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
🔹Ўрганишлар якунида аҳолига ўз вақтида ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш, соҳада тизимли ислоҳотларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.