Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ашуров Алишер Янгиқўрғон туманидаги 61-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, таълим муассасасидаги мавжуд шарт-шароитлар ҳамда айрим муаммоларни ўрганди.

Ташриф давомида депутат мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар билан суҳбатлашиб, таълим сифати, ўқувчилар учун яратилган имкониятлар ҳамда мавжуд камчиликлар юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, мактабда ўтказилган ота-оналар йиғинида иштирок этиб, ота-оналарнинг таклиф ва мурожаатларини тинглади.

Йиғилишда таълим сифати, болалар тарбияси, мактабдаги шароитларни янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинди. Депутат томонидан билдирилган муаммоларни ўрганиш ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўриш таъкидланди.

Бундай учрашувлар аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш ҳамда ҳудуддаги муаммоларга ечим топишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 3