Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан аёллар эътироф этилди

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида фаолият юритаётган аёлларга байрам совғалари топширилди.

Ушбу тадбир доирасида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонович туман кенгашидаги аёл раҳбар ва депутатларни байрам билан самимий табриклади.

Табрик сўзларида хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаол иштироки, уларнинг масъулиятли меҳнати ҳамда юртимиз тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида аёлларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик ва иш фаолиятларида янги ютуқлар тилаб, уларга байрам совғалари топширилди.

Slide 1 of 3