Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Янгиқўрғон туманида Аёллар байрами нишонланди

— Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири кўтаринки кайфиятда нишонланди.

Байрам тадбири маҳалла еттилиги томонидан ташкил этилди. Унда маҳалладаги фаол хотин-қизлар ва онахонлар иштирок этдилар.

Тадбирда ҳудуд депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна иштирок этиб, барча аёлларни ушбу қутлуғ байрам билан самимий табриклади. Шунингдек, аёлларнинг жамият ва оила ҳаётидаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди.

Байрам давомида иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашилди.                                                                               

Slide 1 of 2