Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутатлар ахбороти эшитилмоқда!

6-Мирзаён сайлов округидан депутат Ғани Ҳамроев “Ёш куч” маҳалласи сайловчилари олдида ахборот берди. 

 Учрашувда сайловчилар томонидан ҳудуддаги муаммолар юзасидан ўз таклиф - мулоҳазаларини билдирдилар. Жумладан: "Ёш куч" МФЙ Рахимобод қишлоғидан ўтган темир йўл устидан пиёдалар йўлакчаси ташкил қилиш, Озод қишлоғига 1 дона 250 квли янги трансформатор, Гулзор қишлоғидан 42-мактабга борувчи йўлда пиёдалар йўлакчаси, Ёш куч қишлоғига қўшимча трансформатор ҳамда қишлоқнинг 3км масофадаги ички йўлларини шағаллаштириш. Шунингдек Рахимобод ва Озод қишлоғи аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари кўтарилди.

Депутат юқорида кўтарилган мурожаатлар юзасидан тавсия ва тушунтиришлар берди ва муаммолар юзасидан депутатлик сўровлари чиқарилишини билдирди.

Slide 1 of 4