Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

🌸 НАВРЎЗ ШУКУҲИ – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ИФОДАСИ 🌸

🌸 НАВРЎЗ ШУКУҲИ – МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАР ИФОДАСИ 🌸

Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодирова Оишахон томонидан баҳорнинг энг гўзал ва қадрли байрами — Наврўз айёми муносабати билан миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизни тарғиб этишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Наврўз байрамининг ўзига хос шукуҳи, миллий урф-одат ва анъаналаримиз кенг тарзда намоён этилди. Айниқса, миллий либосларимиз ифодаси бўлган атлас матолар орқали юртимизнинг бой маданий мероси ва миллий ўзлигимиз акс эттирилди.

Тадбир давомида қизларимиз Наврўз байрами билан самимий табрикланиб, уларга атлас матолар улашилди. Бу эса ёш авлод қалбида миллий анъаналаримизга бўлган ҳурматни ошириш, уларни қадрлаш ва келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, бундай маънавий тадбирлар ёшлар тарбиясида, айниқса, қизларимизни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда, уларнинг эстетик диди ва миллий ғурурини юксалтиришда муҳим ўрин тутади.

🌿 Наврўз — янгиланиш, эзгулик ва меҳр-оқибат байрами! 🌿

Юртимизда тинчлик-осойишталик, хонадонларимизда файзу барака ва фаровонлик бардавом бўлсин!

Slide 1 of 4