Тахиатош: Депутат томонидан фуқаролар мурожаати ижобий ҳал этилди
Халқ депутатлар Тахиатош туман Кенгашидаги партия гуруҳи рахбари Даврон Артиковнинг Тахиатош тумани «Найманкўл» овул фуқоралар йиғини Ташовул овул аҳоли манзилида сайловчилар билан учрашуви давомида ҳудуд аҳолиси томонидан мурожаат бўлган эди.
Ҳусусан, Халқ депутатлар Тахиатош туман Кенгашидаги партия гуруҳи рахбари Даврон Артиков томонидан ушбу ҳудуд аҳолиси томонидан оқар сув келмаётганлиги, экин ерлерини суғориш учун оқар сув билан таъминлаб берилиши бўйича тегиши ташкилотларга депутат сўрови юборилган эди.
Юборилган депутат сўровининг бажарилши жойига бориб ўрганилди ва туман "Иригатция"бўлими ахолига сув етказиб берилди.Бугунги кунда ахоли ўз уй олди томорқаларига сув келаётганлиги маълум бўлди.