#deputatning_bir_kuni
🔷 Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари Ф.Мирзаев, О.Дадажонова, Ш.Жураев ва 3-сектор раҳбари Ж.Хасановлар ташаббуси билан туманнинг 3-сектор ҳудудидаги фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ишчи гуруҳ томонидан маҳаллабай тизими орқали хонадонларда бўлиб, аҳолининг турмуш тарзи, яшаш шароитлари ўрганилди.
🔷 Ўрганиш натижаларига кўра мурожаатчиларнинг 7 нафари ҳақиқатдан ҳам ижтимоий химояга мухтожлиги аниқланиб, уларга соғлиқларини тиклаш учун "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан моддий ёрдам (пул маблағ)лар ажратилиши юзасидан хулоса берилиб, навбатдаги туман Кенгашининг сессиясига киритилиши бўйича келишиб олинди.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши котибияти.