Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат ҳудудларда

 Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгаши депутатлари томонидан ҳудудларда аҳоли билан мулоқотлар изчил давом этмоқда.

🤝 Депутатлар ўз сайлов округларида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммоларини тингламоқда. Ушбу учрашувлар давомида аҳолини қийнаётган масалалар жойида ўрганилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар белгиланмоқда.

🏡 Айниқса, маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш, йўллар таъмири, ичимлик суви таъминоти ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

📊 Депутатлик назорати доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳудудларни янада обод қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва уларнинг розилигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

✨ Депутатлар — халқ билан, муаммолар ечим йўлида!

Slide 1 of 1