Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ҳалқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати М. Аппаков ёшлар билан учрашди

Ҳалқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати М. Аппаков ёшлар билан учрашди

Ҳалқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати М. Аппаков томонидан Давлатобод туманида китобхон ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашув давомида ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди, фикр ва таклифларини билдиришди. Депутат томонидан уларнинг ташаббуслари қўллаб-қувватланиши, айниқса, китобхонликни тарғиб этиш бўйича амалий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш муҳим эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, учрашувда маънавиятни юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Slide 1 of 1