✅ Сессия кун тартиби ва назорат-таҳлил тадбирлари:
🔹 Иқтисодий ривожланиш: Туман бюджети, ҳудудий дастурлар ижроси ҳамда ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган янги лойиҳалар тасдиқланади.
🔹 Аҳоли бандлиги: Камбағалликни қисқартириш ва янги иш ўринларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ўрганилади.
🔹 Энергия таъминоти: Туманда табиий газ таъминоти ва чекка ҳудудларга суюлтирилган газ етказиб беришнинг узлуксизлиги назоратга олинади.
📊 Доимий комиссиялар йиғилишларидаги асосий мавзулар:
🔸 Бюджет ва иқтисодиёт: “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” ҳамда «Ижтимоий дафтарлар» жамғармаси маблағларининг мақсадли ва манзилли сарфланиши таҳлил қилинади.
🔸 Коррупцияга қарши кураш: Туман давлат кадастр бўлимларида коррупцияни олдини олиш ва соҳада шаффофликни таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилади.
🔸 Ижтимоий соҳа ва ёшлар: “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг ижро этилиши ҳолати ва ёшлар учун яратилган шароитлар муҳокама қилинади.
🔸 Аграр ва экология: Қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ер ресурсларини муҳофаза қилиш масалалари кўриб чиқилади.
📌 Кенгаш фаолиятининг бош мезони — аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларига аҳоли муаммоларини ҳал этишда амалий кўмаклашишдан иборат.
Xalq deputatlari Qo‘rg‘ontepa tuman Kengashi
Obuna bo‘ling:
👉Telegram (https://t.me/Qorgontepa_Kengashi) | Instagram (https://www.instagram.com/qorgontepa_tuman_xdk?igsh=MWNvNWg1MjgzbW1yYw%3D%3D&utm_source=qr)