Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДЕПУТАТ--САЙЛОВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА

  Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 34 йиллиги олдидан аҳоли қувончларига шерик бўлиш, касалманд, ногиронларни йўқлаш ҳар бир ҳалқ ноибининг ҳам виждон бурчидир. 

      Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Бухоро вилояти минтақавий вакили Абира Ҳусейнова Ромитанлик сайловчилари билан учрашди. 

    Вилоят Кенгаши депутати аввал туман Кенгашида бўлди. Сўнг 2-сон коллежда нуронийлар, депутатлар билан суҳбатда юртимизда эришилаётган ислоҳотлар, шукроналик ҳақида фикр юритди. 

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Луқмон Бадалов сўз олиб, бугунги дориломон даврнинг қадрига етиш, бу туйғуни ёшлар шуурига сингдириш ҳақида гапирди. 

     Абира Ҳусейнова бир неча соғлигида кемтиклиги бўлганлар ҳузурида бўлиб, уларни муаммоларини ўрганди.

Slide 1 of 1