"Депутат оилавий ажримларга қарши" маҳалла билан доимий ҳамкорликда
Дустлик МФЙда яраштириш комиссияси аъзолари билан хамкорликда ўзаро келишмовчилиги бўлган оила аъзолари муҳокама қилинди. Оилани яраштиришда туман кенгаши депутатлари М.Камолова ҳамда И. Рахимовлар иштирок этишди. Ёшлар билан суҳбат ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Оиланинг ажралишига асосли сабаб бўлмаганлиги ўрганиб чиқилиб, оила яраштирилди.