Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Мустақиллик байрамига туҳфа ЭРТАНГИ КУНГА ИШОНЧЛИ ИНВЕСТИЦИЯ
Мустақиллик байрами арафасида Уйчи туманида бир  қатор ижтимоий соҳа объектларининг  фойдаланишга топширилиши қўшалоқ шодиёнага айлнди.

Навоий маҳалласи ҳудудида жойлашган 15-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 1943 йилда қурилган бўлиб,  эски ва мослаштирилган бинода болажонлар таълим-тарбия олар эди. Замонавий шароитлар, кенг ва қулай хоналар етишмас эди. Аммо бугун манзара бутунлай бошқача. Эски бино ўрнида замонавий, кўркам ва барча қулайликларга эга янги мактабгача таълим ташкилоти қад ростлади. 90 ўринли эски бино ўрнида умумий қиймати 4 млрд 106 миллион сўм бўлган, 120 ўринга мўлжалланган замонавий муассаса барпо этилди.  Қурилиш ишлари «Good Effort» МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Кечаги орзулар бугун ҳақиқатга айланди. Энг муҳими, янги муассасанинг фойдаланишга топширилиши натижасида мактабгача таълим қамрови кенгаяди, кўпроқ болажонлар замонавий шароитларда таълим ва тарбия олиш имкониятига эга бўлади.

Файзиобод маҳалласида жойлашган 27-умумий ўрта таълим мактабига Давлат дастури асосида янги, замонавий 4 қаватли, 660 ўринли ўқув биноси барпо этилди.  Янги бино қурилиши ва реконструкция ишларига 7 млрд 829 миллион сўм маблағ йўналтирилди. Натижада мактабнинг умумий қуввати аввалги 930 ўриндан 1590 ўринга етказилди.  Бугун таълим масканида 2012 нафар ўқувчи 62 та синфда таҳсил олмоқда. Ўтган ўқув  йилида мактабни 170 нафар битирувчи тамомлади. Уларнинг 65 нафари олий таълим муассасаларига ўқишга кирди, бу 60 фоизлик натижа демакдир.

Ҳар икки муассасанинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тантанали маросимда Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутати, туман ҳокими М.Абдуллаев, депутатлар У.Махкамов, С.Нормизаев ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, барчани қўшалоқ байрам билан  қутладилар.
 
Slide 1 of 1