Халқ депутатлари туман Кенгашининг кенгайтирилган доимий комиссиялар йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгайтирилган доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибида "Электр энергияси ва табиий газдан оқилона фойдаланиш, қуёш фотоэлектр станциялари ва гелиоколлекторларни эксплуатация қилиш тўғрисида"ги ҳамда "Туман Ички ишлар бўлими томонидан 1-чорак давомида олиб борилаётган ишлар тўғрисида"ги масалалар кўриб чиқилди ва ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.