Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан "Мустақиллик 15-йиллиги" МФЙда кекса ёшдаги ахоли вакиллари, аёллар ҳамда ногиронлиги бор фуқаролар иштирокида Партия Дастури ва сайловолди Дастуридаги мақсадларини ижросига оид ишларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ижтимоий химоя қилиш стротегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишга қаратилган "Махаллада ижтимоий хизмат" лойиҳаси асосида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева томонидан туманда "Инсон" ижтимоий хизмат маркази ташкил этилгани, ушбу марказни мақсад ва вазифалари хақида иштирокчиларга тушунчалар бериб ўтди. Шунингдек, бугунги кунда пенсионерларга, боқувчисини йўқотган шахсларга ҳамда ногиронлиги бор фуқароларга берилаётган имтиёзлар хақида тушунчалар берилди.