Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши, туман оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорлигида туман Ахборот-ресурс кутубхона марказида умумтаълим мактаби юқори синф ўқувчи қизлар учун Ўзбекистон ХДП сайловолди дастури ижросини таъминлаш мақсадида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, туғишлар ўртасидаги мақбул оралиққа риоя қилиш, ирсий касалликлар профилактикаси долзарблигини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш учун "Эрта турмуш-келтирар ташвиш" мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиева томонидан кун тартибидаги масала юзасидан иштирокчиларга тушунчалар берилди.