Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Республикамизда ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганиш, бу борада маҳаллий Кенгашлар томонидан назорат қилиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 2023-йил 13-декабрдаги 3787-ИВ/КҚ-642-ИВ қўшма қарори ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар.
Ерга бўлган хуқуқни тасдиқловчи хужжатлари тўлиқ бўлмаган, хужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш учун ажиратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш холатини ўрганиш бўйича Олтинкўл туман Кенгаши депутатларидан иборат ишчи гурухнинг мухокама йиғилиши бўлиб ўтди.