Сайёр қабулда Ҳазрати Али МФЙ раиси С.Нишонов ҳудуддаги 5-сонли УУТ мактаб маъмурияти ҳамда 50 га яқин фуқаролар иштирок этишди.
Сайёр қабул давомида Ҳазрати Али маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг табиий газ ва электр энергияси таъминотидаги муаммолари, моддий ёрдам кўрсатиш ва шунга ўхшаш ижтимоий ҳаётидаги бошқа мурожаатлари ўрганилди. Қабулда мазкур маҳалланинг 50 дан ортиқ аҳолиси иштирок этди. Улардан 12 нафари турли муаммолари бўйича қабул ташкилотчиларига мурожаат билан чиқишди. Ушбу мурожаатларнинг 6 тасини ижроси бевосита мазкур қабул жараёнида ижобий ҳал этилди. Қолган мурожаатларни ҳал этиш юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларнинг раҳбарларига топшириқлар ва айрим масъулларга эса тегишли кўрсатмалар берилиши ва уларнинг ижроси сектор раҳбари С.Мирзокаримов томонидан назоратга олинди