Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Do'stlik tumanida "Obod xonadon - obod ko'cha - obod mahalla" dasturi
янв.21
Xalq deputatlari Do‘stlik tumani Kengashining uchinchi sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Do'stlik tuman Kengashining 2 sessiyasi
янв.21
Дўстлик тумани, "Мевазор" маҳалласи ҳудудидан ўтувчи канал бўйида "Ёшлар боғи" ташкил этилмоқда ва Хорижий инвесторлар тумандаги бунёдкорик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиишди..
янв.21
“Маърифатли маҳалла” кўрик-танловининг Дўстлик туман босқичи ўтказилди
янв.21
Do'stlik tuman SUVOQOVA korxonasida deputatlar nazorati
янв.21
Besh tashabbus olimpiadasi doirasida "Sogʻlom tanda- sifatli taʼlim" shiori ostida taʼlim tizimi xodimlari oʻrtasida oʼtkazilgan "Kasaba uyushma kubogi" sport musobaqalari
янв.21
Давлат раҳбари Шароф Рашидов туманидаги Туёқли маҳалласида белгилаб берилган вазифалар Дўстлик туманида ижроси хақида
янв.20
Do‘stlik tumanida “Yangi hayot uchun, Yangi O‘zbekiston uchun” shiori ostidagi “Mahallada duv-duv gap” tadbiri davom etmoqda.
янв.20
O'zbekiston Ekologik partiya 5 yoshda!
Суд ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш доимий комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.

 Доимий комиссия йиғилишида комиссия аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири, Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассислари, Туман фавқулотда вазиятлар бўлими раҳбари ва ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва тегишли корхона вакиллари иштирок этди. 

Йиғилишда фавқулотда вазиятлар туман бўлимининг 2023 йилнинг 11 ой давомида туман ҳудудида фавқулотда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.  

 2023 йил давомида туман худудида жойлашган 156 та давлат тасарруфидаги масканларнинг ёнгин хавфсизлиги холати текширувдан
ўтказилди.
 

-Текширишлар жараёнида Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ёнгин хавфсизлиги қоидаларини бузган ва ёнгин хавфсизлигини таъминланмаган 132 нафар фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, МЖТКнинг 211-моддасига асосан 34.986.000сўм миқдорида жарима қўлланилган.  

Йиғилишда қизил ҳудудга тушган Қоқиштувон, Шўрча, Газли, Зарафшон ва Афросиёб махаллалари танқид қилинди, шунингдек
ижтимоий соҳа объектларида фавқулотда ҳолатлар юзага келганда эвакуация бўйича тегишли таклифлар берилди.
 

Шу билан бир қаторда маҳаллаларда иш олиб борилаётган ҳоким ёрдамчиларининг 2023 йил ноябрь ойи фаолияти натижадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ромитан туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Муясаровнинг ахбороти эшитилди.  

Slide 1 of 1