Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi deputati Maxmudova Muxayyo Turg‘unovna aholi bilan uchrashdi.
янв.21
Deputat va IIB hamkorligi!!!
янв.21
2- Quruqsoy saylov okrugidan tuman Kengashi deputati Sharopov Turg‘unbek Chiroqchi tumani Chambil mahalla fuqarolar yig‘inida saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
Xalq deputatlari Chiroqchi tuman Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
2025 yil 10-11 iyun kunlari bo‘lib o‘tgan IV-Toshkent xalqaro investitsiya forumi hamda xorijiy investorlar kengashi majlisidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning nutqlarida ilgari surilgan eng muhim tashabbus va iqtisodiy ko‘rsatkichlar
янв.21
Ostonada “Markaziy Osiyo – Italiya” sammiti bo'lib o'tdi
янв.21
Tadbirkor yuragida orzu, qo'lida yechim bo'ladi
янв.21
Deputatlik guruxining yig‘ilishi o‘tkazildi
янв.21
Tadbirkorlik rivoji uchun yangi sharoit va imkoniyatlar
янв.21
Tadbirkor-elga madadkor
МАҲАЛЛИЙ КЕНГАШЛАР ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганидан кўпчилик яхши хабардор. Маҳаллий даражада халқ ҳокимиятини тўлақонли рўёбга чиқариш, жумладан, жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш; фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишига оид демократлаштириш жараёнларини мустаҳкамлаш, ижро ҳокимияти органларининг маҳаллий халқ вакиллари олдидаги ҳисобдорлигини ошириш; ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида номарказлаштириш ва Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳамда туман ва шаҳар Кенгашлари ваколатларини мувозанатли тақсимлаш, ҳар бир бўғиндаги маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш; ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш Фармонни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар саналади.

Мазкур Фармонда қайд қилинганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида давлат бошқаруви ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш, вакиллик органлари назоратининг самарали ва таъсирчан механизмларини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар олиб борилди.

Халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида маҳаллий Кенгашларга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солиб келаётган долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича қатор қўшимча ваколатлар берилди.

Маҳаллий Кенгашлар фаолиятини ташкилий, ахборот-таҳлилий ва техник қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йилда маҳаллий Кенгашларда доимий асосда фаолият юритувчи котибиятлар фаолияти йўлга қўйилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш Олий Мажлис Сенатининг мутлақ ваколатларидан бири сифатида Янгиланган Конституцияда аниқ белгиланиши бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, белгиланган ҳаётий қоида бўлди! Сенат таркибида Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия, Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ташкил этилди. Улар томонидан маҳаллий Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ташкилий, ҳуқуқий, услубий ва бошқа маслаҳат ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

Олий Мажлис Сенати томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган 20 дан ортиқ қарорлар қабул қилинди ва маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий асослар мустаҳкамланди.

Айни пайтда эришилган натижалар билан бир қаторда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятига доир ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар белгиланган мақсадларни амалга оширишга салбий таъсир қилаётганлиги ва уларнинг ечимлари давлатимиз Раҳбарининг Фармонида аниқ кўрсатилган.

Хуллас, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони маҳаллий Кенгашлар фаолиятини такомиллаштиришга имкониятлар эшигини очиб беришига ишонаман.

Л. ХЎЖАНИЁЗОВА,
O‘ZLIDEPдан Халқ депутатлари Беруний туман Кенгаши депутати.