Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Chiroqchi tuman Kengashi deputati Sharopov Turgunbek Uktamovich Chambil mahallasi hududiga tashrif buyurib, mahallani kompleks rivojlantirish bo‘yicha belgilangan chora-tadbirlar ijrosi bilan joyida tanishdi.
янв.21
Xalq deputatlari tuman kengashi deputati Iboyev Saxiddin navbatdagi uchrashuvini saylovchilar bilan o‘tkazdi
янв.21
Xalq deputatlari tuman Kengashi deputati Maxmudova Muxayyo Turg‘unovna aholi bilan uchrashdi.
янв.21
Deputat va IIB hamkorligi!!!
янв.21
2- Quruqsoy saylov okrugidan tuman Kengashi deputati Sharopov Turg‘unbek Chiroqchi tumani Chambil mahalla fuqarolar yig‘inida saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
Xalq deputatlari Chiroqchi tuman Kengashining navbatdagi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
2025 yil 10-11 iyun kunlari bo‘lib o‘tgan IV-Toshkent xalqaro investitsiya forumi hamda xorijiy investorlar kengashi majlisidagi O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoevning nutqlarida ilgari surilgan eng muhim tashabbus va iqtisodiy ko‘rsatkichlar
янв.21
Ostonada “Markaziy Osiyo – Italiya” sammiti bo'lib o'tdi
янв.21
Tadbirkor yuragida orzu, qo'lida yechim bo'ladi
янв.21
Deputatlik guruxining yig‘ilishi o‘tkazildi
Munosabat

 Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши котибияти мудири Н.Каримованинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2025 йил 23 июндаги
ПФ-98- сонли Фармони
юзасидан муносабати 

  

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2025 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш
тўғрисида” ПФ-98-сонли Фармони қабул қилинди.
Ушбу Фармонда халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқариш борасида муҳим қадамлардан бири
бўлди. Фармон билан тасдиқланган концепцияда вилоят, Тошкент шаҳри, туман
(шаҳар) ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий
комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш, Кенгаш сессияларида номзодлар
томонидан ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш
тартибини жорий этиш, маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари
иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим
ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича “Кенгаш соати”
институтини жорий қилиш, маҳаллий Кенгашлар, уларнинг органлари ҳамда
депутатларнинг назорат фаолиятини такомиллаштириш, бюджет ва ҳудудларни
режалаштириш жараёнларидаги иштирокини кучайтириш каби масалаларга эътибор
қаратиш белгиланган.
   

Шунингдек, аҳоли муаммолари ва ҳудуд манфаатларига оид муҳим ва долзарб масалаларни ҳал этишни “маҳалла еттилиги” – туман (шаҳар) Кенгаши –вилоят Кенгаши – Сенат” тамойили асосида кучайтириш, маҳаллий Кенгашларнинг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш, қарорлар ишлаб чиқишда кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг мақоми ва фаолиятининг асосий кафолатларини янада кучайтириш, маҳаллий Кенгашлар фаолиятида ўзаро ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш каби шу билан биргаликда, маҳаллий Кенгашлар фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, “E-Kengash” электрон платформасини такомиллаштириш каби бир қатор ваколатлар берилмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида бир қанча қўшимча ваколатлар
халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга ўтказилди.
Булар, давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш, дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш, ижтимоий муҳофазага мухтож, иўл топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш, йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгиларини ўрнатиб) рухсат бериш каби муҳим бўлган ваколатларлар ҳам маҳаллий Кенгашларга берилмоқда.  

Шу билан биргаликда, маҳаллий Кенгашларнинг халқаро даражадаги вакиллик органлари уюушмаларига аъзолигини йўлга қўйиш масаласи ҳам киритилган. Бунда маҳаллий вакиллик органларининг халқаро уюшмалари фаолияти, мақсад ва вазифаларини таҳлил қилиш, мамлакатимиз маҳаллий Кенгашларининг аъзо
бўлишлари учун энг мақбулларини белгилаб олиш, шунингдек, танланган халқаро уюушмаларга тегишли маҳаллий Кенгашларни аъзо қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш каби бир қатор масалалар ўрин олган.
 

Мазкур Фаромон билан тасдиқланган консепция Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача қадар ривожлантиришнинг мақсад ва устувор вазифалари, истиқболдаги йўналишларини белгилайди ҳамда соҳага оид чора-тадбир дастурларини ишлаб чиқиш учун асос бўлади шунингдек, мазкур Фармон орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида халқ вакилларининг ролини оширишга хизмат қилади.         

  Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Н.Х.Каримова