Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш нафақат мамлакат тараққиёти, балки жамиятда адолат ва қонунийликни таъминлашнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади.
Коррупция – жамият ривожига ғов бўлиб, халқимизнинг давлат ва адолатга бўлган ишончини синаб кўрувчи жиддий таҳдиддир. Шу боис, биз бу иллатга қарши муросасиз курашишимиз керак.