#162_qonun
ҲАР БИР КУН — СИФАТ ВА НАТИЖА УЧУН
Наманган туманида пахта ҳосилини етиштиришда муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида ғўза майдонларидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Мўминов Садритдин ва соҳа мутахассислари томонидан ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида ғўзаларнинг ривожланиш ҳолати, агротехник тадбирларнинг бажарилиши, суғориш, озиқлантириш, зараркунандаларга қарши курашиш ишлари таҳлил қилинди. Фермер хўжаликлари раҳбарларига ғўза парваришида зарур чора-тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, ҳар бир далага масъулият билан ёндашиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.