#24_masala
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Холиқов Хасанбой, томонидан йўл бўйи ҳудудларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларининг ҳолати ўрганилди.
Жумладан, Қоракўл ва Урганжи маҳаллалари ҳудудидаги йўл бўйлари тартибга келтириш, ободонлаштириш, эски ва кўркамликка халақит бераётган деворларни бузиш, чиқиндиларни бартараф этиш, ҳудудларни тозалаш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўрганишлар давомида масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида бажариш, ҳудудларда тозалик ва тартибни доимий таъминлаш, аҳоли учун муносиб ва обод муҳит яратиш бўйича зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.