Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Шымбай ҳаўазы газетасы
янв.21
Májlis sońında shólkemlestiriw máseleleri kórip shıǵıldı
янв.21
Isbilermenler háreketi - Ózbekstan Liberal-demokratiyalıq partiyasınıń gezektegi májilisi bolıp ótti
янв.21
DEPUTAT MÁHÁLLEDE
янв.21
“Doslıq” MPJ aymaǵındaǵı infrastruktura jumısları menen tanıstı
янв.21
Медициналық көрик
янв.21
Мүнәсибет
янв.21
ӨЗБЕКСТАН ХДП ШЫМБАЙ РАЙОНЛЫҚ КЕҢЕСИНИҢ IV ПЛЕНУМЫ: ЕСАБАТЛАР ҲӘМ РЕЖЕЛЕР КӨРИП ШЫҒЫЛДЫ
янв.21
Xalıq deputatları Shımbay rayonlıq Keńesiniń gezektegi 19- sessiyası bolıp ótti
янв.21
Шымбайда 967 мың АҚШ долларлық жойбар: Жаңа объект халық саламатлығына хызмет етеди
Болаларнинг ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда

Болаларнинг ёзги дам олиш мавсумига тайёргарлик кўрилмоқда
Бугун туман ҳокими, Асадулла Нажмиддинов ҳамда халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари иштирокида болаларнинг ёзги соғломлаштириш мавсумига тайёргарлик ишларини ўрганиш мақсадида тумандаги болалар оромгоҳларида бўлинди.
Ўрганиш жараёнида оромгоҳларда олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари, ётоқхоналар, ошхона, тиббиёт хоналари, спорт ва маданий дам олиш масканларида яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.
Масъулларга болаларнинг мазмунли дам олиши, хавфсизлиги, санитария талабларига риоя қилиниши ҳамда соғлом овқатланишини таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилда тумандаги 2 та болалар оромгоҳида 4 сменада жами 2 080 нафар болани соғломлаштириш режалаштирилган. Айни вақтда оромгоҳларни мавсумга тўлиқ тайёрлаш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, “Нанай” болалар оромгоҳи 400 ўринга мўлжалланган бўлиб, мавсум давомида 1 600 нафар болани қамраб олиши режалаштирилган.
Шунингдек, “Бирлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Заркент” болалар оромгоҳида ҳам мавсум давомида 480 нафар боланинг дам олиши ташкил этилади.
Бундан ташқари, умумий ўрта таълим мактаблари қошида 5 та кундузги оромгоҳлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилмоқда.
✅ Болаларнинг хавфсиз ва мазмунли дам олишини ташкил этиш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда бўш вақтини самарали ўтказиш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Slide 1 of 1