Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🇺🇿🤝XALQ DEPUTATLARI CHILONZOR TUMANI KENGASHINING HAFTA DAVOMIDA FAOLLIK KO‘RSATGAN DEPUTATLARI:
янв.21
CHILONZOR (5-9- oktabr ) 🤝XALQ DEPUTATLARI CHILONZOR TUMANI KENGASHINING HAFTA DAVOMIDA FAOLLIK KO‘RSATGAN DEPUTATLARI:
янв.21
UMUMTA’LIM MAKTABLARINING SPORT ZALLARI VA SPORT JIHOZLARI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI INOBATGA OLINIB, YO‘LLARNI TA’MIRLASH UCHUN MABLAG‘ YO‘NALTIRILDI
янв.21
#doimiykomissiya “TASHABBUSLI BYUDJET” DOIRASIDA TA’MIRLASH ISHLARI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
#doimiykomissiya 188-SONLI MAKTABDA “TASHABBUSLI BYUDJET” LOYIHASI DOIRASIDA AMALGA OSHIRILGAN TA’MIRLASH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI INOBATGA OLINIB, YO‘LLARNI TA’MIRLASH UCHUN MABLAG‘ YO‘NALTIRILDI
янв.21
KENGASH HAQIDA BILASIZMI?
янв.21
DEPUTAT ISHTIROKIDA “SHUKRONALIK” MA’RIFIY TADBIRI O‘TKAZILDI
Депутат ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади

Депутат ёшлар билан мулоқот қилиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов 27-сонли мактабда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Тадбирлар ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, билим олишга қизиқишини ошириш ҳамда иқтидорини намоён этишига кўмаклашишга қаратилди.
Шунингдек, умумтаълим мактабларининг 7–11-синф ўқувчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўйича мусобақа ташкил этилди. Ўқувчилар ўз билимлари, мантиқий фикрлаш қобилияти ва жамоада ишлаш кўникмаларини синовдан ўтказдилар.
Ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда уларга бириктирилган ёшлар иштирокида индивидуал учрашувлар ҳам ўтказилди. Мулоқотлар давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни қизиқтираётган масалалар муҳокама қилинди.
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мурожаатларида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгилаб олинди.

Slide 1 of 5