Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ENG MUHIM QARORLAR MAHALLIY DEPUTATLAR O‘RTASIDA TAQSIMLANDI.
янв.21
ENG MUHIM QARORLAR MAHALLIY DEPUTATLAR O‘RTASIDA TAQSIMLANDI.
янв.21
LUTFIY MAHALLASIDAGI ICHKI KO‘CHALAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
AHOLINING IJTIMOIY HIMOYASI — DOIMIY E’TIBORDA
янв.21
DEPUTAT BEK-TO‘PI MAHALLASIDA OBODONCHILIK VA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK HOLATI BILAN TANISHDI
янв.21
DEPUTAT ISHTIROKIDA: BEK-TO‘PI MAHALLASIDA KUZ-QISH MAVSUMIGA TAYYORGARLIK MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
Mahallada xavfsizlik va osoyishtalik — ustuvor vazifa
янв.21
LUTFIY MAHALLASIDA MAVJUD MUAMMOLAR O‘RGANILDI
янв.21
🌿 “YASHIL MAKON” — OBOD MAHALLA VA SOG‘LOM MUHIT SARI
янв.21
DEPUTAT TASHABBUSI BILAN FUQARONING YASHASH SHAROITI YAXSHILANDI
Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ўрганилди

Мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати томонидан «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудидаги фермер хўжаликларида олиб борилаётган мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари депутатлик назорати тартибида ўрганилди.
Хусусан, «Ҳамза Радивон миришкорлари» фермер хўжалигининг 7 гектар майдонида такрорий экин сифатида экилган картошканинг ҳолати кўздан кечирилди. Экинларни парваришлаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш ҳамда ҳосилдорликни таъминлаш борасидаги ишларга эътибор қаратилди.
Шунингдек, бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик жараёнлари ҳамда униб чиққан ғалла майдонларида суғориш ишларининг бориши ўрганилди.
Ўрганиш давомида фермерлар ва масъуллар билан мавсумий ишларни сифатли ташкил этиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда юқори ҳосил етиштириш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда амалга ошириш юзасидан тавсиялар билдирилди.

Slide 1 of 5