35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
24-SESSIYA: DEPUTAT TAKLIF BILDIRDI
янв.21
EKSPERT GURUHI TOMONIDAN QAROR LOYIHASIGA XULOSA BILDIRILDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA XULOSALARI TANISHTIRILDI
янв.21
KENGASH SESSIYASIDA ELEKTR TA’MINOTI BO‘YICHA HISOBOT TINGLANDI
янв.21
KENGASH SESSIYASIDA MUHIM QAROR QABUL QILINDI!
янв.21
NOVZA MAHALLASIDA IJTIMOIY REYESTRGA KIRITILGAN OILALAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
OBODONLASHTIRISH VA CHIQINDILARNI OLIB CHIQIB KETISH XIZMATLARI BO‘YICHA MASALA KO‘RIB CHIQILDI
янв.21
CHILONZOR TUMANIDA ELEKTR TA’MINOTI BARQARORLIGINI TA’MINLASH MASALALARI MUHOKAMA QILINDI
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA TOMONIDAN NAVBATDAGI QAROR QABUL QILINDI
янв.21
“TASHABBUSLI BUDJET” BO‘YICHA DOIMIY KOMISSIYA QARORI QABUL QILINDI
Мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович сайлов округида жойлашган 36- ва 32-сонли умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, муассасаларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.
Ўрганиш давомида мактабларнинг иситиш тизими, қозонхоналар ва иситиш ускуналарининг техник ҳолати, синф хоналарида ўқувчилар учун муносиб ҳароратни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
Айни пайтда ҳар икки мактабда ҳам кўмир захираси шакллантирилмагани аниқланди. Масъуллар томонидан зарур кўмир маҳсулотлари яқин кунларда етказиб берилиши маълум қилинди.
Депутат кўмир захирасини белгиланган меъёр асосида ўз вақтида шакллантириш, иситиш тизимларини тўлиқ шай ҳолатга келтириш ва аниқланган камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берди.