ОБОД МФЙДА ИНФРАТУЗИЛМА ЯХШИЛАНМОҚДА
Янгиқўрғон тумани Обод маҳалласида аҳоли ва тадбиркорлар учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида инфратузилмани яхшилаш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди.
✅ Республика бюджети ҳисобидан 3 млрд сўм маблағ йўналтирилиб, маҳаллада:
🔹 3,3 км канализация тармоғи тортиш ишлари якунланди;
🔹 3,2 км ички йўл асфальтланди.
🚧 Қурилиш ишлари “KELAJAK-S” ХК томонидан амалга оширилди.
Мазкур ишлар аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш, транспорт ҳаракатини енгиллаштириш ва тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай муҳит шакллантиришга хизмат қилади.
📌 Обод маҳалласидаги бунёдкорлик ишлари — аҳоли фаровонлиги йўлидаги яна бир амалий қадам.