Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“DOLZARB 90 KUN” LOYIHASI DOIRASIDA MADANIYAT VA SAN’AT YO‘NALISHIDAGI TANLOVLAR TASHKIL ETILADI
янв.21
5-CHARX KAMOLON SAYLOV OKRUGI DEPUTATI MAHMUDOVA DONOXON ARTIKOVNA SAYLOVCHILARGA 2026-YIL II CHORAK YAKUNLARI BO‘YICHA AXBOROT BERDI
янв.21
IJOD VA MA’RIFAT UCHRASHUVLARI BOSHLANADI
янв.21
CHILONZORDA "USTOZ AI” LOYIHASI TASDIQLANDI
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
Deputat D. Maxmudova O‘zbekiston Respublikasining Keksalar, nogironligi bo‘lgan shaxslar va aholining boshqa ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun ijtimoiy xizmatlar to‘g‘risida ”gi №O‘RQ-415 sonli Qonuniga asosan okrug mahallalarida nogironligi mavjud shaxslarga davlat tomonidan berilgan imtiyozlarning to‘g‘ri qo‘llanilishi holati bilan tanishdi.
янв.21
ENG MUHIM QONUNLAR MAHALLIY DEPUTATLAR O‘RTASIDA TAQSIMLANDI
янв.21
Anomal issiq kunlarda jonivorlarga mehr va e’tibor ko‘rsataylik !
янв.21
"Toshkent tajribasi" loyihasi ijrosi ta'minlanmoqda !
янв.21
Deputat Maxmudova Donoxon Artikovna tomonidan 5-Charx Kamolon saylov okrugi hududidagi 2-Charx Kamolon mahallasida probatsiya nazoratidagi fuqarolar bilan olib borilayotgan ishlar holati o‘rganildi.
ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ЭКСПОРТ КЎРСАТКИЧЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИДА ИНВЕСТИЦИЯ ВА ЭКСПОРТ КЎРСАТКИЧЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши доимий комиссияси йиғилишида туман ҳокими ўринбосарининг хорижий ва ҳудудий инвестицияларни ўзлаштириш, экспорт кўрсаткичларини таъминлаш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 февралдаги 86-сонли қарорига асосан туманда хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик лойиҳалар амалга оширилаётгани қайд этилди.
2026 йилнинг иккинчи чораги якунига қадар туманда жами 107,3 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ва хорижий банк кредитлари ўзлаштирилди.
Жумладан:
🔹 «Nutspro» МЧЖ ҚК — 39,2 миллион доллар;
🔹 «Zarkent Dur Tosh Konlari» МЧЖ ҚК — 31,9 миллион доллар;
🔹 «Chaokun Factory» МЧЖ ХК — 36,2 миллион доллар.
Йил якунига қадар яна иккита хорижий инвестиция лойиҳасини ишга тушириш ва 150 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Хусусан:
🔸 «Nutspro» МЧЖ томонидан мева маҳсулотларини қуритиш ва қадоқлаш лойиҳаси ишга туширилиб, 60 та;
🔸 «Sura General Investments» МЧЖ томонидан интенсив боғдорчилик хўжалиги ташкил этилиб, 90 та янги иш ўрни яратилади.
📊 Экспорт кўрсаткичлари
2026 йилда Янгиқўрғон тумани бўйича 28,4 миллион долларлик саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш белгиланган.
Жорий йилнинг иккинчи чораги якунига қадар амалда 7 миллион 206 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Шундан:
🔹 3 миллион 568 минг доллари — саноат маҳсулотлари;
🔹 3 миллион 637 минг доллари — мева-сабзавот маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келди.
Экспортни амалга оширган асосий корхоналар:
▫️ «YANTEKS» МЧЖ — 3,3 миллион доллар;
▫️ «TURON TOLA TEXTILE» МЧЖ — 890 минг доллар;
▫️ «KOMPOZIT PANEL SERVIS» МЧЖ — 840 минг доллар;
▫️ «MANSUROV ABDULBORI BOKIYEVICH» МЧЖ — 950 минг доллар.
🏗 Ҳудудий инвестиция лойиҳалари
2026 йилда туманда умумий қиймати 1 триллион 555 миллиард сўмлик 54 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 1010 та янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Биринчи чоракда умумий қиймати 119,5 миллиард сўм бўлган 11 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилиб, 91 та янги иш ўрни яратилди. Белгиланган режа 100 фоизга бажарилди.
Жумладан:
✅ «BOBIR» ХК томонидан 50 миллиард сўмлик бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиб, 20 та иш ўрни яратилди;
✅ «ISTIKLOL PARRANDA» МЧЖ томонидан 10,5 миллиард сўмлик паррандачилик хўжалиги ташкил этилиб, 9 та иш ўрни яратилди;
✅ «SOY SHABBODASI UY MEHMONXONASI» ОК томонидан 30 миллиард сўмлик туризм комплексини кенгайтириш лойиҳаси амалга оширилиб, 10 та иш ўрни яратилди.
Йиғилишда экспорт кўрсаткичларини ошириш, инвестиция лойиҳаларини белгиланган муддатларда ишга тушириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия ва вазифалар белгилаб берилди.

Slide 1 of 2