Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“DOLZARB 90 KUN” LOYIHASI DOIRASIDA MADANIYAT VA SAN’AT YO‘NALISHIDAGI TANLOVLAR TASHKIL ETILADI
янв.21
5-CHARX KAMOLON SAYLOV OKRUGI DEPUTATI MAHMUDOVA DONOXON ARTIKOVNA SAYLOVCHILARGA 2026-YIL II CHORAK YAKUNLARI BO‘YICHA AXBOROT BERDI
янв.21
IJOD VA MA’RIFAT UCHRASHUVLARI BOSHLANADI
янв.21
CHILONZORDA "USTOZ AI” LOYIHASI TASDIQLANDI
янв.21
DEPUTATLIK SO‘ROVI YUBORILDI
янв.21
Deputat D. Maxmudova O‘zbekiston Respublikasining Keksalar, nogironligi bo‘lgan shaxslar va aholining boshqa ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun ijtimoiy xizmatlar to‘g‘risida ”gi №O‘RQ-415 sonli Qonuniga asosan okrug mahallalarida nogironligi mavjud shaxslarga davlat tomonidan berilgan imtiyozlarning to‘g‘ri qo‘llanilishi holati bilan tanishdi.
янв.21
ENG MUHIM QONUNLAR MAHALLIY DEPUTATLAR O‘RTASIDA TAQSIMLANDI
янв.21
Anomal issiq kunlarda jonivorlarga mehr va e’tibor ko‘rsataylik !
янв.21
"Toshkent tajribasi" loyihasi ijrosi ta'minlanmoqda !
янв.21
Deputat Maxmudova Donoxon Artikovna tomonidan 5-Charx Kamolon saylov okrugi hududidagi 2-Charx Kamolon mahallasida probatsiya nazoratidagi fuqarolar bilan olib borilayotgan ishlar holati o‘rganildi.
Мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ўрганилди
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган Қайроқи маҳалласидаги 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишдан асосий мақсад мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болалар учун яратилган шарт-шароитлар, муассасанинг санитария-гигиена ҳолати, ичимлик суви таъминоти ҳамда мавжуд инфратузилмавий муаммоларни жойига чиққан ҳолда таҳлил қилишдан иборат бўлди.
Ўрганиш жараёнида муассаса ҳожатхонасининг чиқинди ўраси тўлиб кетганлиги, уни ўз вақтида тозалаш ва чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилмаганлиги аниқланди. Ҳожатхона биноси ва ундаги айрим жиҳозлар таъмирталаб ҳолатга келган бўлиб, ушбу ҳолат санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги қайд этилди.
Шунингдек, мактабгача таълим ташкилотига марказлашган ичимлик суви тармоғи тортилмаганлиги сабабли, муассаса ходимлари ва тарбияланувчилар оқар сувдан фойдаланишга мажбур бўлаётгани маълум бўлди. Бу эса болаларнинг саломатлиги, озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, идиш-товоқларни ювиш, хоналар ва санитария нуқталарини тоза сақлашда қатор ноқулайликларни келтириб чиқармоқда.
Масъуллар билан бўлиб ўтган мулоқотда мавжуд муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларни бартараф этиш имкониятлари ҳамда зарур бўлган амалий чоралар муҳокама қилинди. Болалар таълим-тарбия олаётган муассасада санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиниши, тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланиши ва ҳожатхонанинг соз ҳолатда бўлиши муҳим эканлиги алоҳида таъкидланди.
Ўрганиш якуни бўйича ҳожатхона чиқинди ўрасини зудлик билан тозалаш, ҳожатхона биноси ва жиҳозларини таъмирлаш, санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда муассасани тоза ичимлик суви билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан тегишли ташкилот ва корхоналарга депутатлик сўровлари юборилди.
Депутатлик сўровларида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида туман Кенгашига ёзма ахборот тақдим этиш сўралди.
Мазкур масалаларнинг ижобий ҳал этилиши 28-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болалар учун хавфсиз, соғлом ва муносиб санитария-гигиена шароитларини яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда таълим-тарбия жараёни сифатини янада оширишга хизмат қилади.
Аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари ва Кенгаш котибияти томонидан назоратга олинди.
Slide 1 of 2