Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат Б.Рахимов томонидан ҳафталик иш режага мувофиқ округдаги боғчани таъмирлаш масаласи ўрганилди.

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Рахимов Бобир Саттарович томонидан “Истиқлолобод” МФЙ ҳудудидаги 135-давлат мактабгача таълим ташкилотида маҳалла еттилиги билан биргаликда ўрганиш тадбирларини олиб борди. 

Шунингдек, ўрганишда мактабгача таълим ташкилоти сиғими 150 нафар бўлиб, ҳозирда 120 нафар тарбияланувчиларга таълим-тарбия бериб келинаётгани маълум бўлди.

Ўрганиш давомида:

✅ Болажонларимиз учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди;

✅ Таълим-тарбия ва моддий-техник базадаги камчиликлар белгилаб олинди; 

✅ Энг долзарб муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ режалар келишиб олиниб, зарурий тавсиялар берилди.

Якунда маҳалла еттилиги ва боғча маъмурияти таклифлари инобатга олинди. Амалий ёрдам бериш тўғрисида келишиб олинди.

Бизнинг асосий мақсадимиз — фарзандларимизнинг хавфсиз ва замонавий шароитларда камол топишини таъминлашдир. Тез орада ижобий ўзгаришларни амалга оширишга киришамиз.

Slide 1 of 9