2025 йил 6 февраль куни Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгашига 4-Қақрали сайлов округидан сайланган депутат С.Юсупова ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини самарали назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорлик қилиш мақсадида ўзи сайланган Ҳамдўстлик маҳалласи "маҳалла еттилиги" вакиллари билан учрашди.
“Маҳалла еттилиги" вакиллари билан биргаликда давлат ижтимоий хизматлари мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар олиб борди.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг аҳамиятини аҳолига етказди.
Аниқланган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборилди.