Жорий йилнинг 17 май куни Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг 50-сессиясида “Қизил ” тоифадаги ёшлар билан ишлаш уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида бириктирилган масъуллар билан биргаликда иш ташкил этиш бўйича бир қатор топшириқлар берилди.
Мазкур топшириқ ижроси таъминлаш мақсадида бугун 18 май куни Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Р.Юнусова, Пахтаобод туман Кенгаши раиси, котибияти мудири А.Мадумаров ва туман ҳокимининг ўринбосари Д.Саттаров билан биргаликда туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги барча масъул ташкилот рахбарлари, 67 та маҳаллалардаги ёшлар этакчилари, туман Кенгаши депутатлари иштирокида топшириқ ижросини таъминлаш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят кенгаши депутати вилоят кенгаши раиси томонидан белгилаб берилган топшириқларни бирма-бир тушунтириб берди.
Шунингдек, "Қизил" тоифага олинган ёшлар муаммолари билан ишлар ва ҳал этиш чораларини кўриб бориш, ўрганилаётган ва ҳал этилган ёшларнинг муаммоларни кунлик худудий депутатлар билан биргаликда мониторинг қилиб бориш бўйича келишиб олинди. Амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш мақсадида барча зарурий чора-тадбирларни кўриб бориш бўйича доимий назоратга олиб борилиши белгиланди