Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
O‘zbekiston va Mo‘g‘iliston: tarixiy tashrif va yangi bosqich!
янв.21
🎉 Fidoyi hamkor xodimlar xalq deputatlari viloyat Kengashining tashakkurnomasi bilan taqdirlandi! 🖋🗞️🎙️
янв.21
Mahalla yettiligi faoliyati o‘rganildi
янв.21
Insoniylik va oliyjanoblikning yorqin namunasi — Buxoroda amalga oshirilgan ezgu ish
янв.21
Odamga e’tibor – bu faqat shior emas, balki davlat siyosatining yuzi, partiyamizning ustuvor yo‘li va dunyoqarashidadir.
янв.21
⚡️⚡️ “Deputat va yoshlar”- muloqot va hamkorlik sari.
янв.21
Korrupsiya islohotlar yoʻlidagi eng katta toʻsiq va gʻovdir
янв.21
Ijtimoiy soha obyektlari deputat nazoratida
янв.21
DEPUTATLAR XALQ ORASIDA
янв.21
Xalq deputatlari viloyat Kengashi raisining tegishli farmoyishi asosida ishchi guruhi oʻz ishini boshladi.
Депутатларнинг сайловчилар билан учрашуви.

Кўтарилган масалаларнинг аксарияти қонун доирасида ўрганилиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўровнома юбориш орқали бажарилиши назоратга олинди. Депутатларнинг сайловчилар билан учрашуви жойларда давом этмоқда. Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши депутати З.Ш.Джабарова томонидан ўз сайловчилари билан бу галги учрашуви ҳам ишчанлик руҳида кечди Уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашди. Мулоқотда маҳаллада тоза ичимлик суви, йўлларни асфальт қилиш, яроқсиз ахволда келган сим ёғочларни қайтадан қуриб бериш, ишсизлик муаммоси каби масалаларда мурожаатлар келиб тушди. Ушбу кўтарилган муҳим масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, муддат талаб қиладиган баъзи муаммолар алоҳида назоратга олиниб, ечими изланди. Халқ вакилининг учрашуви тумандаги "Сиёз поён" махалласи аҳолиси билан давом этмоқда. Туманимиздаги Сиёз Поён мфй, Дедароз қишлоғида яшовчи фуқаронинг ногиронлик аравачасига муҳтож бўлганлиги бўйича депутатга қилган мурожаати, туман ижтимоий бўлими ҳамкорлигида ижобий ҳал қилинди ва фуқарога етказиб берилди. Сиёз поён МФЙ кўчаларидаги электр сим ёғочларнинг эскириб, яроқсиз холда бўлганлиги туфайли, махалла фуқаролари томонидан депутатга мурожаат этилди. Депутат З.Ш.Джабарова Туман Электр тармоқлари корхонаси рахбарига депутатлик сўровнома юбориш орқали назоратга олиниб, муаммони ижобий ҳал этди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ғамхўрлик қилиш ҳар биримизнинг бурчимиз! Депутатлар иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Халқ депутатлари Когон туман Кенгаши котибияти ва ХДП си туман Кенгаши билан хамкорликда "XДП" хафталиги режа графиги ишлаб чиқилиб , маскур режага асосан ХДП дан сайланган депутат З.Ш.Джабарова ўзи сайланган худуддаги 6-17- умумтаълим мактаби битирувчи ёшлари билан учрашиб, мамлакатимизга ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг хаётда мустаққил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги айтиб ўтилди. 6-17- умумтаълим мактаб ўқувчиларига ўзларининг намунали хулқи , вилоят олимпиадаларидаги юқори ўринларни эгаллагани учун депутат томонидан ташкил қилинган “ Депутат стипендияси”га эга бўлди. Ёшларимиз томонидан бу ташаббус қўллаб қувватланиб, келгуси ойдаги сертификатни қўлга киритиш учун бор куч ғайратини ишга солиб , мактабдаги ўқиш жараёнини янада яхшилашга хамда Республика олимпиадаларига қатнашиб, юқори ўринларни эгаллашларини билдирдилар.

Slide 1 of 1