ДОИМИЙ КОМИССИЯ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг тегишли доимий комиссияси йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 172-сонли қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Кадастрлар палатаси раҳбарининг ҳисоботи эшитилди. Ҳисоботда қарорда белгиланган вазифаларнинг бажарилиш ҳолати, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер ва кўчмас мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда соҳада учраётган муаммолар ҳақида маълумот берилди. Муҳокама давомида депутатлар томонидан саволлар ва таклифлар билдирилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда қарор ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.