ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БОРАСИДАГИ ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг 8-Ғовозон сайлов округи депутати Ашуров Алишер Имомович ҳамда туман Кенгаши котибияти мутахассиси Эгамбердиев Комилжон томонидан Ғовозон маҳалла фуқаролар йиғинида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида Президентнинг 209-сонли Фармони ижроси, маҳаллада ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш ҳамда профилактик чора-тадбирларнинг самарадорлиги таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳалла еттилиги ва профилактика инспектори томонидан амалга оширилаётган ишлар, муаммоли оилалар ҳамда назоратга муҳтож фуқаролар билан олиб борилаётган манзилли ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, жиноятчиликка олиб келиши мумкин бўлган омилларни ўз вақтида аниқлаш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.