35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Янгиқўрғон тумани ҳокими, халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ёшлар ўзларини қийнаётган масала ва муаммолар, таклиф ҳамда ташаббуслари билан мурожаат қилдилар. Билдирилган ҳар бир масалани ҳал этиш юзасидан мутасаддилар билан фикр алмашилиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, спорт ва бошқа йўналишларда юқори натижаларга эришаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга спорт формалари топширилди ҳамда эришган ютуқлари алоҳида эътироф этилди.
Тадбир доирасида жорий йилда “Осиё ўйинлари”да муносиб иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган туман ёшларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Учрашув ёшларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорини юзага чиқариш, ютуқларини муносиб рағбатлантириш ҳамда мавжуд муаммоларини ҳал этишга қаратилган самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтди.
Slide 1 of 7