Yangiliklar

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ

АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Хайитов Абдурасул Режабоевич томонидан сайлов округида жойлашган Октом маҳалласида бўлиб, аҳоли томонидан ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилди.
Ўрганиш давомида фуқаролар билан суҳбатлашилиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, сув таъминоти ҳолати ҳамда аҳолини қийнаб келаётган масалалар жойида кўздан кечирилди. Мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Депутат томонидан аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича амалий чоралар кўриш юзасидан ишлар олиб борилиши таъкидланди.