Yangiliklar

ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек Муҳаммадович ташаббуси билан сайлов округида жойлашган маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Тадбир давомида ҳудудда тозалик ишлари олиб борилиб, кўчалар, ариқ ва йўлак атрофлари тартибга келтирилди. Шунингдек, аҳоли яшаш шароитини янада яхшилаш, маҳаллада санитария ҳолатини сақлаш ва обод муҳит яратиш бўйича амалий ишлар бажарилди.
Мазкур ташаббус маҳалла аҳолиси учун қулай, тоза ва обод муҳит яратишга хизмат қилади.

Slide 1 of 1