МАKTАБДА ТАЪЛИМ ВА СПОРТ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Миразимов Рустамжон Ғуломович сайлов округи ҳудудида жойлашган 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.
Ташриф давомида депутат мактаб кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишиб, унинг иш юритиш тартиби, китоб фонди ва ўқувчиларнинг мутолаага жалб этилиши ҳолатини таҳлил қилди. Кутубхона фаолиятини янада ривожлантириш, ўқувчиларда китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.
Шунингдек, мактабда ўтказилаётган шахмат мусобақасида иштирок этилди. Мусобақа жараёни кузатилиб, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган бундай тадбирларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Ташриф давомида мактабнинг спорт зали ҳамда унинг қўшимча хоналари кўздан кечирилди. Спорт инфратузилмаси ҳолати, мавжуд имкониятлар ва улардан самарали фойдаланиш даражаси ўрганилди.
Ташриф якунида таълим сифати ва ўқувчиларнинг жисмоний ҳамда интеллектуал ривожланишига қаратилган ишларини янада кучайтириш, мавжуд шароитлардан самарали фойдаланиш бўйича тегишли тавсиялар берилди.