Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ш.Хайтахунов Жалақудуқ туманидаги 17- давлат ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар давоматини ўрганди

 Халқ депутатлари Жалақудуқ туман Кенгаши раиси Ш.Хайтахунов тумандаги 17-ДИМ фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида мазкур таълим муассасасида бўлди. Ташриф давомида Кенгаш раиси синфхоналарга кириб, кундалик ўқув жараёнлари, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш давоматини қатъий назорат тартибида кўздан кечирди. Ўқувчиларнинг билим олиши учун яратилган шароитлар ҳамда дарс интизоми муҳокама қилинди. Ўрганиш жараёнида масъулларга ёшларнинг таълим-тарбиясига эътиборни янада кучайтириш, давоматни мунтазам назорат қилиб бориш ҳамда мактаб ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

  

Slide 1 of 1