Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Рахмонжонов ва котибият мудири Эргашева Мунисхон Янгиқўрғон туман "Обод" маҳалла фукаролар йиғинида бўлиб, маҳалла “еттилиги” фаолияти билан яқиндан танишди. Учрашув давомида маҳаллада олиб борилаётган ишлар, аҳоли билан ишлаш тизими, ижтимоий-ҳуқуқий масалалар, профилактика ишлари ҳамда жамоатчилик назорати ҳолати атрофлича ўрганилди.
Шунингдек, маҳалладаги ётиб қолган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олинди. Улар билан суҳбатлар ўтказилиб, муаммолари, эҳтиёжлари ва мурожаатлари тингланди. Аниқланган масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли мутасадди ташкилот ва идораларга вазифалар юклатилди ҳамда назоратга олинди.