Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат халқ орасида!

Жумладан : 14-Нурафшон сайлов округидан депутат Нодир Муродов сайловчилари олдида жорий йилнинг биринчи чорагида амалга оширган ишлари юзасидан ахборот берди. 

Депутат аҳоли билан учрашуви давомида Коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, жамоатчилик назорати, ахборот очиқлиги, шаффофлик тамойилларини кучайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди. Шундан сўнг депутат округ ҳудудидаги 16- Оилавий поликлиника иш фаолияти билан танишиб чиқди. Умумий амалиёт шифокорлари ва потранаж ҳамширалар фаолияти ҳамда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳолатлари билан танишди. Ташриф якунида депутат Тобагар МФЙ Тобагар қишлоғида яшовчи доимий даволанишга муҳтож ёлғиз аёл Манзила Никкиева онахоннинг ҳолидан хабар олиб, ҳомийлиги асосида М.Никкиевага зарур бўлган дори-дармон воситалари олиб берилди.

Slide 1 of 10