Yangiliklar

#Deputat faoliyati#

Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгашининг 2025 йил 27 февралдаги “Халқ депутатлари Жондор тумани Кенгаши депутатлари томонидан 2025-йилнинг биринчи чораги давомида ўз фаолияти юзасидан сайловчилари олдида ахборот берилишини ташкил этиш тўғрисида”ги VII-7-29-2-35-К/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 21-Пўлоти сайлов округидан сайланган депутат Қувондиқ Сафаров “Пўлоти” ва “Демун” маҳаллалари сайловчилари олдида ахборот берди. 

Учрашув давомида сайловчилар томонидан ҳудуддаги муаммолар юзасидан ўз таклифларини билдирдилар. Жумладан: аҳоли, мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари учун қулайлик яратиш мақсадида 48-сонли мактаб олдида бўш турган ер майдонида М-37 катта автомагистрал йўл ёқасида янгидан “Автобекат” барпо этиш, 48-сонли мактабнинг ён томонидаги ички йўлнинг 300 метр қисмини асфалтлаштириш тўғрисидаги таклиф - мулоҳазаларини билдирдилар.

Slide 1 of 7